Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда учта машина иштирокида содир бўлган ЙТҲда икки киши вафот этди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида учта машина иштирокида аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ва яна бир йўловчи вафот этган. Бу ҳақда Деҳқонобод тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 29 апрель куни соат тахминан 09:00да М39 Олмаота – Тошкент – Термиз халқаро автомобиль йўлининг Деҳқонобод туманидан ўтган 1284-километрида Термиз – Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган «Кобальт» қарама-қарши томондан келаётган «Нексия» машинаси билан тўқнашишдан қочиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг «Жигули»га бориб урилган.


Оқибатда «Жигули» бошқарувидаги 1995 йилда туғилган ҳайдовчи Қ.Д. воқеа жойида вафот этган. «Жигули»да йўловчи сифатида кетаётган 26 ёшли аёл эса оғир тан жароҳатлари олиб, туман шифохонасига олиб боргунча йўлда вафот этган. Қолган ҳайдовчилар ва йўловчилар ҳам турли даражада тан жароҳатлари олган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ва ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қашқадарёда 1-синф ўқувчиси ЙТҲда вафот этди. Унинг ҳамқишлоқлари Самарқанд-Қарши йўлини тўсиб қўйди
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025