Жамият | 15:17 / 30.04.2021
1217
1 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳрига янги куч трансформатор олиб келинди. У 2 мингдан ошиқ хонадонга хизмат қилади

Андижон шаҳридаги «Бўстон» подстанциясининг мавжуд қувватларини ошириш мақсадида, «Чирчиқ» трансформатор заводида ишлаб чиқарилган катта қувватли (40 000 кВА) бўлган куч трансформатори олиб келинди. 

Фото: "Андижон ҲЭТК" АЖ Матбуот хизмати

Янги куч трансформатори ўрнатилиши натижасида Янги шаҳар ҳудудидаги жами 670 дан тортиқ аҳоли истеъмолчилари ва 32 донадан ортиқ юридик ташкилотнинг электр энергияси яхшиланади.

Шунингдек, Андижон туман  ҳудудидаги жами 1700 дан зиёд аҳоли истеъмолчилари ҳамда 30 дан ортиқ юридик ташкилот, 3 дона ижтимоий соҳа вакиллари электр энергияси яхшиланишига олиб келади.

Аввалроқ, Шаҳрихон туманидаги электр подстанциясида ёнғин бўлгани, ёнғин ўчирилиб, трансформаторлар таъмирлангани хабар (https://t.me/kunuzandijonvil/4205) қилинган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид