Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Португалияда дунёдаги энг узун осма йўловчи кўприк очилди
Португалияда 29 апрелда дунёдаги энг узун осма йўловчи кўприк очилди. Унинг узунлиги 516 метрни ташкил қилади.
Европа ОАВнинг маълум қилишича, кўприк Португалия шимолидаги Пайва дарёси устидан 175 метр баландликда ўтган. У 2 йилга яқин қурилган ва 2,3 млн еврога айланган.
2 майда кўприк расман очилади. Бироқ таъкидланишича, маҳаллий аҳоли ундан фойдаланишни бошлаган.
Кўприкнинг узунлиги 516 метрни ташкил қилиб, бу ушбу турдаги кўприклар учун рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Аввалги рекордчи Швейцария Альпларидаги Чарльз Куонен номидаги кўприк ҳисобланган. Унинг узунлиги 494 метрни ташкил қилади.
Мавзуга оид
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
19:50 / 16.05.2025
Португалияда черковнинг қулаган деворлари орасидан 12 та скелет топилди
21:57 / 04.05.2025
Португалия 18 мингга яқин ноқонуний мигрантни мамлакатдан чиқариб юборади
17:12 / 28.04.2025