Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шу йилдан вилоят марказларидаги мактабларда ҳам биринчи синфга қабулда онлайн навбат жорий қилинади
Ўтган йили бу тизим Тошкент шаҳрида синовдан ўтказилган ва 45 мингдан ортиқ ота-она фарзандини онлайн навбат билан мактабга жойлаштирганди.
Кеча, 29 апрел куни АОКАда умумтаълим мактабларининг АКТ билан таъминланганлик ҳолати юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда Халқ таълими вазири ўринбосари Рустам Каримжонов жорий йилдан мактабларнинг биринчи синфига қабул жараёнларида аҳоли учун онлайн хизматлардан фойдаланиш имконияти кенгайтирилаёгани бўйича ҳам маълумот берди.
Унга кўра, шу йилдан республиканинг барча ҳудудлари марказларида биринчи синфга қабул учун онлайн навбат тизими жорий қилинади.
«Бу йил биринчи синфга қабул қандай бўлади, деган савол долзарб бўлиб турибди. Ўтган йили биз Тошкент шаҳрида биринчи синфга қабулни онлайн навбат асосида ташкил қилган эдик. Бунда 45 мингдан ортиқ ўқувчи мактабга бормасдан туриб, онлайн навбат билан мактабга қабул қилинди. Пандемия шароитида айниқса, бу бизга жуда қулай бўлди.
Бу йилдан республиканинг барча марказий ҳудудларида биринчи синфга қабул қилишда мана шу амалиётни жорий қилмоқчимиз. Бунда ота-оналар фарзандини биринчи синфга бериши учун мактабга бориши шарт эмас.
Бу бизга нима беради? Коррупциянинг олди олинади, шаффофлик бўлади. Энг муҳими, ҳозир ота-оналар жуда банд. Битта мактабни танлаш қийин.
Биз портал орқали барча мактаблар ҳақида маълумот берамиз. Бу қўшимча имконият. Мактабга бориш керак эмас, деган нарса йўқ. Бу ота-оналар учун қўшимча имконият, енгиллик», – вазир ўринбосари сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025