Ўзбекистон | 08:48 / 01.05.2021
6355
2 дақиқада ўқилади

Хотин эрини қўрқитиб қўйиш учун босқинчилар ёллади

Фото: Тергов департаменти

Тўрақўрғонлик аёл эрининг бошқа аёллар билан хиёнат қилиб юргани боис уни қўрқитиб қўйиш мақсадида бир неча шахсни ёллаган

2021 йилнинг 26 апрель куни соат 01:00 ларда Тўрақўрғон тумани Бахт маҳалласида яшовчи 58 ёшли фуқаро яшаш ҳовлисига номаълум шахслар юзларига қора рангли ниқоб кийган ҳолда кириб, ухлаб ётганидан фойдаланиб, унга таёқ билан ҳужум қилишади, уни ураётган вақтларида фуқаро фаол қаршилик кўрсатган, сўнгра босқинчилир унга тегишли “Honor note-7” русумли телефон аппаратини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни фуқаронинг турмуш ўртоғи 53 ёшли А.М.нинг буюртмасига асосан жияни 22 ёшли М.Н. таниши 21 ёшли Б.Ш. билан содир қилгани, А.М. турмуш ўртоғи аёллар билан ишқий муносабатга киришиб унга хиёнат қилаётгани сабабли қўрқитиб қўйиш мақсадида буюртма бергани аниқланган ва М.Н.дан “Honor note-7” русумли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид