Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пентагон Minuteman III ракетасининг навбатдаги синовини ўтказади
Синов 5-6 май кунлари ўтказилади. Ракета Калифорниядаги Ванденберг авиабазасидан Кважалейн (Маршалл ороллари, Тинч океани) атоллидаги полигонга йўналтирилади. Ракетанинг парвоз масофаси 7,77 минг километрни ташкил қилади.
АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасининг навбатдаги синовини ўтказади. Маълумот берилишича, Тинч океанидаги ҳудуд фуқаро авиацияси парвози учун ёпилади.
Синов 5-6 май кунлари бўлиб ўтади. Ракета Калифорниядаги Ванденберг авиабазасидан Кважалейн (Маршалл ороллари, Тинч океани) атоллидаги полигонга йўналтирилади. Ракетанинг парвоз масофаси 7,77 минг километрни ташкил қилади.
Minuteman III ракетасининг охирги синови 23 февралда ўтказилганди. Ракета 6,76 минг км масофани босиб ўтиб, Кважалейн атоллида жойлашган полигондаги нишонни урганди.
Minuteman III ракетаси 12 минг км масофага парвоз қила оладиган қитъалараро баллистик ракета ҳисобланади. АҚШ ҳар бири учтагача ядровий каллак таший оладиган тўрт юз дона ана шундай ракетага эга.