Ўзбекистон | 13:43 / 03.05.2021
1845
2 дақиқада ўқилади

Асакада «Лабо» тўхтаб турган «Газ» юк автомобилига бориб урилди, бир киши жароҳатланди

Фото: Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси

Андижон вилояти Асака туманида «Лабо» тўхтаб турган «Газ» юк автомобилига ўрилиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди. 

Қайд этилишича, 2 май куни соат 14:00ларда Андижон вилояти Асака тумани, Янгисор кўчасида 1999 йилда туғилган фуқаро У.А. «Лабо» русумли автомобилни бошқараётиб, ўзидан олдинда йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган, ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган С.М. бошқарувида бўлган «Газ-53» русумли юк автомобилининг орқа томонига урилган.

Натижада, «Лабо» русумли автомобиль ҳайдовчиси У.А. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Асака туман ИИБ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, аввалроқ Андижонда машина ағдарилиб кетгани, шунингдек, асфалт йўлга юк машинаси ботиб қолгани ҳақида ҳам хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид