Ўзбекистон | 12:00 / 03.05.2021
11956
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Эшикдан тортиб иситиш тизимигача ақл билан бошқарилади. «Аkfa Innovations» шоуруми ўз ишини бошлади

Биргина мобил телефон орқали бутун бир уйдаги барча қурилма ва жиҳозларни бошқариш мумкинлигига ишонасизми? “Smart” деб аталувчи бундай уйларда яшаш ҳам осон, ҳам қулай. Телевизор ёки Интернет орқали “smart” уйларни кўриб, бизда ҳам шунақасидан бўлса эди, деб орзу қилмаганлар орамизда кам бўлса керак. Энди “smart” уйлар Ўзбекистонда ҳам бўлиши мумкин.

Тошкент шаҳрида Аkfa компаниясининг “Akfa Innovations” шоуруми очилди. У ерда дераза ромидан тортиб, гараж эшигигача – барчаси биргина мобил телефон орқали бошқарилади. Очилиш маросимида меҳмонларга намойиш этилаётган жиҳозларнинг барча қулайликлари таништириб ўтилди. Биринчи инновацион шоурумнинг қулайликлари шундаки, харидор маҳсулотни сотиб олишдан олдин унинг имкониятларини кўриши ва бошланғич тушунчага эга бўлиши мумкин.

Компания мутахассислари таъкидлашича, дераза-эшик тизими маҳсулотлари Италия, Испания, Туркия, Германия, Польша, Греция, Белгия, Хитой ва бошқа мамлакатлардан импорт қилинган бўлиб, келажакда уларни маҳаллийлаштириш ҳам кўзда тутилган. Компания бош мутахассиси Алишер Умаров ташриф буюрган меҳмонлар, хусусан, тадбиркорларга шоурум бўйлаб кичик саёҳатни ташкил этиб, маҳсулотлар ҳақида батафсил маълумот берди.

“Ташкил этилган шоурум бежизга “инновацион” деб номланмаган. Сиз эшикдан киришингиз билан “ақлли” тизим билан учрашасиз. Яъни киришда радиал автоматик эшиклар ўрнатилган. Бундай технология Ўзбекистонда жуда кам. Қулайлик тарафи унинг вазни енгиллигида. Демак, уни ўрнатиш ҳам осон амалга ошади.

620 кв.м майдонга эга шоурумда 40 га яқин маҳсулотлар намойиш этилмоқда. Улар термоизоляцион, ҳаво, шамол, сув ўтказмайдиган маҳсулотлардир. Шоурум тақдим этаётган маҳсулотлар ресторан, савдо-кўнгилочар марказлар, қурилиш компаниялари эгалари учун манфаатли таклиф бўлиши аниқ. Турар жойларга ҳам жуда мос. Сиз, меҳмонларга таклиф этилаётган маҳсулотларимиз оддийсидан анча фарқ қилади. Масалан, йиғиладиган эшик. 3 бўлакка йиғилиб очиладиган ва ёпиладиган эшик хавфсизлиги, жойни камроқ эгаллаши билан ишончингизни оқлай олади”, - деди Умаров.

Шунингдек, шоурумда ҳам эшик, ҳам дераза вазифасини бажарадиган маҳсулот таништирилди. Бир қарашда оддий эшикка ўхшайдиган жиҳоз қўл бошқаруви билан дераза тирқиши бўлиб хизмат қилиши мумкин. Бу каби ғаройиб жиҳозлар шоурумда жуда кўп. Ўзингиз келиб, баҳо беринг. Нархлар ҳам жуда қиммат эмас. Ёққан маҳсулотингизни ўша заҳотиёқ харид қилишингиз мумкин.

 

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш