Жамият | 21:25 / 03.05.2021
3808
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг 28 апрелдаги қарорига асосан, Ботиржон Қодирхонович Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари – вилоят туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ботиржон Нуриддинов 2020 йил 20 октябрдан буён Наманган вилояти ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган.

Нуриддинов 1976 йил 14 декабрь куни Наманган шаҳрида, зиёлилар оиласида туғилган. Маълумоти олий: 1998 йил Наманган муҳандислик-педагогика институтини, 2010 йил Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йил Япониядаги Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган. Мутахассислиги – иқтисодчи-менежер, халқаро алоқалар.

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда «Ўз-Электротерм» АЖ мутахассиси вазифасидан бошлаган. У 2000-2020 йиллар мобайнида Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Наманган вилояти бошқармаси, Наманган вилояти кўчмас мулк биржаси, «Ўзагросуғурта» Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлиги ҳамда Япониядаги «Hopeas» савдо компаниясида турли масъул лавозимларда фаолият юритган.

Мавзуга оид