Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда уруш фахрийларига бериладиган пул мукофоти Ўзбекистондагидан бир неча баравар кам экани маълум бўлди
Россия пенсия фонди апрел охирида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг рубл (133 доллар) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини тасдиқлади.
Россияда 9 май байрами муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига бериладиган бир марталик пул мукофоти Ўзбекистон ва Қозоғистондагидан анча камлиги маълум бўлди.
Россия пенсия фонди апрел охирида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 минг рубл (133 доллар) миқдоридаги бир марталик пул мукофотини тасдиқлади.
Ўзбекистонда эса президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 12 млн сўм (1140 доллар) миқдорида бир марталик пул мукофоти белгиланди. Бу Россияда белгиланган пул мукофотидан 8,5 бараварга кўп демакдир.
Мазкур фармонни бажариш билан боғлиқ бўлган сарф-харажатлар республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Хабар қилинишича, Қозоғистонда Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига бир миллион тенге (2332 доллар) миқдорида пул мукофоти берилади. Бу Россияда белгиланган пул мукофотидан 17,5 бараварга кўп.
Мавзуга оид
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси
13:00 / 12.05.2025