Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бағдод Туркия мудофаа вазирининг Ироққа ташрифи юзасидан Анқарага норозилик билдирди
Ироқ Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар Бағдод билан келишилмаган ҳолда Ироққа келгани сабабли Туркияга норозилик билдирди. Ироқ ҳукумати Акар Ироқ ҳудудида ноқонуний қолаётган турк ҳарбийлари билан учрашганидан аччиқланган.
Таъкидланишича, Ироқ ташқи ишлар вазири ўринбосари Низор Хайрулла Туркиянинг Бағдоддаги ишончли вакилини вазирликка чақиртириб, унга норозилик нотасини топширган. «Хайрулла Ироқ ҳукумати Туркия қуролли кучлари томонидан Ироқ суверенитети, қуруқликдаги ва ҳаводаги ҳудудлари дахлсизлиги бузилиши давом этаётганига қатъиян қарши эканини таъкидлаб ўтган», дейилган Ироқ томони баёнотида.
Аввалроқ Туркия мудофаа вазирлиги турк махсус кучлари Ироқ шимолида Курдистон ишчи партияси аъзоларига қарши йирик амалиётда иштирок этаётганини маълум қилган.
Туркияда Курдистон ишчи партияси билан қуролли ихтилоф 1984 йилда бошланган ва 2015 йилдан яна давом этган. Ироқ шимолида КИПнинг базалари мавжуд бўлиб, Туркия қуролли кучлари уларга қарши амалиётлар ўтказиб келади.
Мавзуга оид
19:09 / 15.04.2025
Ироқда кучли қум бўронлари кузатилмоқда. Мамлакатда авиақатновлар тўхтатилди
21:21 / 14.03.2025
Ироқда ИШИДнинг «энг хавфли жангариси» ўлдирилди
17:24 / 03.02.2025
Швеция Қуръонни ёқиб юборган Момика ўлимида гумон қилинганларни озод этди
17:34 / 31.01.2025