Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция ва Миср 30та Rafale қирувчи самолётини сотиб олиш бўйича шартномани имзолади
Миср Франция билан Rafale қирувчи самолётидан 30та сотиб олиш бўйича шартнома имзолади.
Мисрнинг Al-Watan нашри маълумотларига кўра, Франциянинг «Dassault Aviation» компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи самолётлар Мисрга камида 10 йилга бериладиган кредит ҳисобига етказиб берилади.
Миср 2015 йилда ҳам Франция билан 24та Rafale самолёти етказиб берилиши бўйича шартнома имзолаган.
Ушбу самолётлар юқори манёврлиги, узоқ масофаларга уча олиши ҳамда радиоэлектрон кураш шароитида вазифаларни бажара олиши билан ажралиб туради.
Аввалроқ Disclose француз нашри Қоҳира ва Париж ўртасида 26 апрелда турли турдаги қурол харид қилиш бўйича шартнома имзоланганини маълум қилган. Нашр маълумотларига кўра, Миср томонидан Франциядан сотиб олинаётган қуролнинг умумий қиймати 3,95 млрд еврони ташкил қилади.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025