Ўзбекистон | 08:24 / 04.05.2021
1667
1 дақиқада ўқилади

Қорақалпоғистонда коронавирус аниқланган мактаблар 5 тага етди

Kun.uz мухбирига маълум бўлишича, кеча 3 май куни Нукусдаги 37-сонли мактаб ўқувчиларида коронавирус аниқланган. Шу сабабли мактаб 14 кунлик онлайн таълим шаклига ўтказилган.

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазирлиги ҳозирча ушбу ҳолат юзасидан расмий маълумот бермади. Kun.uz мухбирининг мактабдаги манбааси мактаб жамоаси ва ўқувчилари тарқатиб юборилганини тасдиқлади.

Маълумот учун, бундан олдин Нукус шаҳридаги «Прогресс» таълим ва ривожлантириш мактаби ва 34-, 15-сонли мактаблар; Беруний туманидаги 1-, 54-сонли мактабларида таълим масофавий шаклга ўтказилганди. Шунингдек, кеча Қорақалпоқ давлат университетининг коронавирус сабаб масофавий таълим шаклига ўтказилган факультетлари сони 6 тага етганди.

Мавзуга оид