Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда алиментдан қарз бўлган ота фарзандлари вояга етгунча бўлган муддат учун 43 миллион сўм тўлади
Самарқанд вилояти Пайариқ туманида алиментдан қарз бўлган ота фарзандлари вояга етгунча бўлган муддатни ҳисоблаб, собиқ турмуш ўртоғига 43 миллион сўм тўлаган. Бу ҳақда МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг қарори билан фуқаро М.С.дан ундирувчи Д.С.нинг икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Бу ҳолат бўйича МИБ Пайариқ туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Қайд этилишича, фуқаро М.С. анчадан буён алимент тўловларини тўламасдан келган. Муқим даромади бўлмаган, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш нақадар муҳимлигини инобатга олган ҳолда МИБ ходимлари томонидан қарздор М.С. билан ҳам атрофлича суҳбат ва тушунтириш ишлари ўтказилган. Унга фарзандларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳар бир отанинг бурчи экани ётиғи билан тушунтирилган.
Бундай тушунтиришдан ўзига тўғри хулоса чиқарган қарздор ота шу куни фарзандлари таъминотини ўйлаб, улар вояга етгунига қадар ҳисоблаб, алимент пули бўлган 43 млн. 188 минг сўм пулни тўлаб берган.
Мавзуга оид
20:20 / 27.05.2025
Учқўрғон ҳокимлиги ходими икки аёлидан фарзандларига бир неча йиллик алимент қарзини тўламаяпти
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025