Жамият | 12:53 / 04.05.2021
937
2 дақиқада ўқилади

 Самарқандда тадбиркор мол-мулкига тақиқ қўйилгач, 65,4 миллион солиқ қарзини тўлади

Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида фаолият олиб борган якка тартибдаги тадбиркор мол-мулкига тақиқ қўйилгач, солиқ идорасидан бўлган қарзини тўлаган. Бу ҳақда вилоят МИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Паст Дарғом туман солиқ инспекциясининг 2021 йил 24 мартдаги қарорига асосан, қарздор якка тартибдаги тадбиркор Ж.А.дан давлат фойдасига 65 миллион 483 минг сўм солиқ қарзини ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан, мазкур ишнинг ижро ҳужжати МИБнинг Паст Дарғом туман бўлими томонидан юритилган.

МИБ Паст Дарғом бўлими томонидан «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 23-моддасига кўра, қарздорга ижро ҳужжатининг ижросини ихтиёрий равишда таъминлаш учун муддат берилган.

Бундан ташқари, мазкур ижро ҳужжатига асосан, қарздорнинг мол-мулкларини аниқлаш мақсадида «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида«ги қонуннинг 21,87-моддаларига асосан, тегишли ташкилотларга сўровномалар юборилган ва олинган маълумотларга асосан, тадбиркорнинг барча мол-мулкларига тақиқ қўйилган.

Қайд этилишича, ижро тадбирлари давомида ижро ҳужжатида кўрсатилган 65 миллион 483 минг сўм солиқ қарзи тегишли тартибда тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати амалдаги қонуннинг 41-моддаси 1-қисмига асосан тамомланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид