Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат Самарқандда қамалган ҳомиладор аёл иши бўйича Бош прокуратура ва Олий судга сўров юборди
Олий мажлис Сенати Самарқандда 1 ёшга етмаган ёш боласи бор ва ҳомиладор ҳолида қамалган аёлнинг иши бўйича Бош прокуратура ва Олий судга сўров юборган. Бу ҳақда Сенатнинг ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 29 апрел куни ижтимоий тармоқларда «Ҳомиладор аёл 8 ойлик гўдагидан маҳрум қилиниб, қамоққа олинди» сарлавҳаси остидаги видеомурожаат эълон қилинган.
Унда Самарқанд шаҳридаги туманлараро почта боғланмаси оператори лавозимида ишлаб келган А.Ражабова ва боғланманинг қатор бошқа ходимлари 2018 йилнинг 6 ойи мобайнида 743 миллион сўм миқдордаги пулларни талон-торож қилганликда айбдор деб топилиб, жазолангани маълум қилинган. Видеомурожаат А.Ражабованинг онаси томонидан йўллланган бўлиб, у қизи ноҳақ айбланганини маълум қилган.
Видеомурожаатда аёлнинг онаси камомад ишида қизининг айби йўқлигини билдирган ва бу ишга масъул ташкилотлар эътибор беришини сўраган. Унинг айтишича, ўша пайтда почта боғланмаси раҳбарияти қизи ва унинг шеригига тазйиқ ҳамда босим ўтказиб, қўйилган айбларни тан олишни, қолганини ўзлари ҳал қилишларини айтишган. Шу тариқа далолатнома А. Ражабова ва унинг шеригига расмийлаштирилиб, уларга нисбатан жиноий иш очилган. 2019 йилда бўлиб ўтган апелляция судида ҳам А.Ражабова камомад юзасидан айбдор деб топилган.
Ражабованинг онаси ўз видеомурожаатида қизига қўйилган барча айбларни қайта кўриб чиқиш лозимлигини сўраган. Масъуллардан адолатли суриштирув сўраган.
Қайд этилишича, суд А. Ражабованинг 8 ойлик фарзанди борлиги ва у ҳозирда яна ҳомиладор эканлигини инобатга олмай, 5 йил-у 2 ой муддатга қамоқ жазоси тайинлаган.
«Ҳозирда фуқаронинг мурожаати юзасидан Олий Мажлис Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Олий судига Сенатнинг сўровномаси юборилган. Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси Олий суд ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда масалани атрофлича ўрганиб, натижалари юзасидан оммавий ахборот воситалари орқали ахборот беради», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025