Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Томскда миграция хизмати ходимлари Ўзбекистон фуқаросини калтаклади
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Томск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси билан юз берган ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Томск шаҳрида федерал хизмат ходими томонидан Ўзбекистон фуқаросининг ҳуқуқи бузилиб, унга нисбатан куч ишлатилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.
Қайд этилишича, бунга сабаб – ўзбекистонлик мигрантнинг савол бериб, ҳуқуқини талаб қилгани. Паспортини тақдим этган бўлса-да, миграция хизмати ходими ундан ҳайдовчилик гувоҳномасини ҳам кўрсатишни талаб қилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабарига кўра, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш, шунингдек ҳар томонлама ва объектив текширув ўтказиш юзасидан Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳамда агентликнинг Россиядаги ваколатхонаси томонидан Россиянинг ваколатли идораларига тегишли сўровномалар юборилди.
Мавжуд маълумотларга кўра, Россиянинг Тергов қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги ушбу воқеа бўйича текширув ишларини бошлаган.
Амалга оширилган ишлар натижаси юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025