Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда автобус ичида киссавурлик қилган 52 ёшли эркак ушланди. У муқаддам 3 маротаба судлангани аниқланди
2021 йилнинг 2 май куни соат 12:00ларда 52 ёшли Ҳабибулло У. Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида жойлашган “Чинни бозор” олдидаги автобус бекатида Ўрикзор-Сергели йўналиши бўйича қатновчи 59-сонли автобусга чиққан.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у автобус ичида бўлган 30 ёшли Илҳом Ж.нинг устки кийими чўнтагидан 2 944 000 сўм пулларини киссавурлик йўли билан яширин равишда ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинаётган вақтида Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ҳабибулло У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давомида Ҳабибулло У. муқаддам ўғрилик жинояти билан уч маротаба судлангани аниқланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025
Перуда пул ўғирлаган маймун полиция томонидан қўлга олинди
16:29 / 06.03.2025
АҚШда эркак заргарлик дўконидан 770 минг долларлик зиракларни ўғирлаб, ютиб юборди
09:40 / 06.03.2025