Ўзбекистон | 11:25 / 05.05.2021
4082
1 дақиқада ўқилади

Андижонда уйида ижарада турган аёлнинг 3 ёшли қизига қайноқ сув қуйган эркакка суд ҳукми ўқилди

Андижон вилояти Булоқбоши туманида ижарада турган аёлнинг фарзандига қайнаб турган сувни тўкиб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлган фуқарога суд ҳукми ўқилди.

Бу ҳақда «Замон» дастурида маълум қилинди.

Қайд этилишича, 11 январь куни соат 02:00да З.Б. уйида спиртли ичимлик истеъмол қилиб, хонадонида ижарада яшаб келаётган Г. исмли аёлга ишқий муносабатларни таклиф қилган. Аёл ушбу таклифни рад этгани учун печка устида қайнаб турган сувни олиб, унинг ёнида ётган 3 ёшли Д.нинг устига қуйиб, унга оғир тан жароҳати етказган. Қизалоқ оғир куйиш жароҳатидан вафот этган.

Маълум қилинишича, айбланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлса) билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид