Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гулистонда бир кунда ниқобсиз юрган 210 нафар шахс жаримага тортилган
Сирдарё вилояти маркази Гулистон шаҳрида бир кунда жамоат жойларида ниқобсиз юрган 210 нафар шахс жаримага тортилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 4 май куни биргина Гулистон шаҳрида профилактика инспекторлари томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 210та маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланган. Жамоат жойларида тиббий ниқобсиз ҳаракатлангани учун фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилган.
«Ҳурматли сирдарёликлар, карантин чекловларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида яна бир бор огоҳлантирамиз!
Эслатиб ўтамиз, жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1 225 000 сўм жарима билан жазоланади», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди
19:33 / 02.05.2025
TikTok Европада 530 млн евро жаримага тортилди
17:25 / 02.04.2025
Автобусда йўл ҳақини тўламаганларга рейд бошланди, 56 киши жаримага тортилди
14:56 / 01.04.2025