Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Қизим учун жигарим эмас, жонимни ҳам беришга тайёрман” – Туркияда мураккаб вазиятда қолган оила ёрдамга муҳтож
Ҳеч бандани фарзанди билан синамасин экан. Айниқса оталарнинг қизларига бўлган меҳри ўзгача бўлади ва улар фарзандининг бир бармоғи оғришига ҳам чидай олмайди. 13 ёшли Самиранинг отаси Рустам Ишниязов ўз жигарининг бир қисмини қизига кўчириб ўтказиш учун айни дамда Туркияда бўлиб турибди.
“Самира қизим 7 ёшида илк операциясини ўтказган ва шундан буён узлуксиз даволаниб келади. Портал гипертензия туфайли томирларда муаммолар бошланди. Талоқ ва қизилўнгачлари операция қилинди, талоғи бутунлай олиб ташланди. Аммо булар қизимни кутаётган синовлар олдида ҳеч нарса эмас экан. Айни пайтда қизим жигар кўчириб ўтказишга муҳтож ва мен донор бўлишим керак. Ҳозир кўзимга ўзимнинг соғлигим ҳам, ҳаётим ҳам кўринмаяпти. Фарзандим учун нафақат жигарим, жонимни ҳам беришга тайёрман. Шу болам эсон-омон соғайиб юртимизга қайтса бас.
Арзирли нарсаларимизни сотиб, саховатли инсонлар кўмагида 40 минг доллар тўплаб, Туркияга келгандик. Аммо бу ердаги текширувлар натижасида операция ва даволанишлар учун 70 минг доллар зарурлиги маълум бўлди. Энди мен бу маблағни қаердан оламан?..
Самира тўнғич фарзандим, 10 ва 2 ёшли сингиллари бор ва улар телефонда “Опа, қачон келасиз?” деб сўраб турганларида юрагим эзилади. Рамазон кунларида сахий инсонлар кўмагига ниҳоятда муҳтожман”, – дейди Самиранинг отаси Рустам Ишниязов биз билан суҳбатда.

Умид қиламизки, савоб эгалари бу оилага ҳам ёрдам қўлини чўзадилар ва Самира сингиллари бағрига соғайиб қайтиб келади.
Самира Ишниязовага тегишли маълумотлар (карталар онаси Феруза Ишниязова номида):
Uzcard: 8600 0610 9622 5858
Visa: 4032 6261 4070 0473
Телефон рақамлари:
+905013191229 (Туркия)
+998946531169 (Ўзбекистон)
Аброр Зоҳидов
Мавзуга оид
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025
Ўзбекистонда “Она уйи” хайрия лойиҳаси тақдимоти ўтказилди
13:54 / 31.01.2025