Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 та вилоятда қишлоқлар шароити яхшиланади
Ўзбекистоннинг 5 та вилоятида қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш бўйича 184 млн долларлик лойиҳа бошланди. Бу маблағнинг 99 фоизи – ташқи қарз.
Андижон, Фарғона, Наманган, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги 306 та қишлоқда «Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Kun.uz'га маълум қилди.
Қайд этилишича, лойиҳа президент қарори ва вазирлик ташаббуси билан қишлоқлар инфратузилмасини яхшилаш мақсадида бошланган. Бунда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, электр ва газ таъминоти лойиҳалари, бошланғич ва ўрта мактаблар, боғчаларни таъмирлаш кўзда тутилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати 183,6 млн долларни ташкил этади.
Шундан 100 млн доллари (54,5 фоиз) Жаҳон банкидан жалб қилинган кредит, 82 млн доллари (44,6 фоиз) Осиё инфратузилмасига инвестиция банкидан олинган қарзлар ва 1,6 млн доллари (0,9 фоиз) давлат бюджетидан йўналтирилади.
Маълум қилинишича, айни пайтда лойиҳа доирасида Пахтаобод тумани «Соҳил» МФЙда 264 ўринли янги замонавий мактаб қурилиши бошланди.
Шунингдек, Бахмал тумани «Сарой» МФЙ ҳудудида мавжуд таъмирталаб мактабни 220 ўринли замонавий архитектура талабларига асосан реконструкция қилиш ишлари старт олган.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида жамоат сафарбарлиги ишларини амалга ошириш мақсадида тендер жараёнлари якунланди.
Вазирликка кўра, лойиҳа 2024 йилда якунланади.
Мавзуга оид
16:35 / 12.04.2025
“Қишлоқда яшаб ҳам кам бўлмадик” — қўштепалик боғбон
10:35 / 20.03.2025
Ўзбекистонда қишлоқ жойларда туғилиш кўпроқ экани маълум бўлди
12:20 / 06.03.2025
Кўчангиз асфалт қилинмаган, ичимлик суви ва канализация йўқми? Бу ҳақда Telegram орқали хабар беринг
16:46 / 29.01.2025