Ўзбекистон | 09:39 / 06.05.2021
1732
1 дақиқада ўқилади

Андижонда бокс мактаби қурилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида Андижон бокс мактабини яратиш бўйича йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги Kun.uz мухбирига хабар берди.

Мазкур йиғилишда Андижонда бокс мактаби биносини қуриш бўйича бир нечта лойиҳа кўриб чиқилган.

Боксни аҳоли ўртасида оммавий спорт турларидан бирига айлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаш ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлаш кўзда тутилган мазкур спорт мактабига ўқувчилар 7-синфдан қабул қилинади. Ўқиш муддати 5 йил этиб белгиланади. Шунингдек, таълим олиб, бокс билан шуғулланиш бепул этиб белгиланади.

Бокс мактаби қачондан қурила бошланиши ва жойлашуви ҳақида маълумотлар тақдим этилмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид