Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада 1905 йилда ишлаб чиқарилган маданий бойликлар ушлаб қолинди
Фарғона вилояти божхоначилари томонидан “Портер” русумли юк автотранспорти тўхтатилганда, унинг кабинасида 1905 йилда ишлаб чиқарилган самовaрлар борлиги аниқланган.Бу ҳақда Фарғона вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.
Фарғона чегара божхона пости ходимлари томонидан Ўзбекистондан чиқиш йўналишида ҳаракатланган фуқаро Р.И. бошқарувидаги “Портер” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилган.

Натижада, мазкур автотранспорт воситасининг кабина қисмига яширилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 2 дона 1905 йилда ишлаб чиқарилган самовар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур самоварлар вақтинча сақловга олиниб, экспертиза хулосасини олиш учун тегишли идораларга юборилган.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025