Ўзбекистон | 10:07 / 06.05.2021
44562
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Антирекорд яна янгиланди, яна икки бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 452 кишида коронавирус аниқлангани ва Ўзбекистонда коронавирус бўйича кунлик антирекорд яна янгилангани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 5 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93176 (+452) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.

Бу кунлик касалланиш бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади. Бундан аввалги антирекорд 30 апрель куни қайд этилган, ўшанда 442 кишида COVID-19дан зарарланиш ташхиси қўйилганди.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 8 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 5 нафари Жиззах вилоятида,
  • 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 2 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 85 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 7 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 3 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 10 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 71 нафари Тошкент вилоятида,
  • 229 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар,
  • Бухоро вилоятида 2 нафар,
  • Жиззах вилоятида 11 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
  • Навоий вилоятида 2 нафар,
  • Наманган вилоятида 5 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 184 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 9 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Хоразм вилоятида 3 нафар,
  • Тошкент вилоятида 68 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 144 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 88975 (+440) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 657 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3544 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид