Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳридаги ичимлик суви сабабли юзага келган тошқин оқибатида айрим жойларда ичимлик суви таъминоти тўхтатилади
Андижон | Kun.uz саҳифаси орқали Андижон шаҳрида Сой олдида қувур ёрилиши натижасида сув тошгани, оқибатда сув кўп қаватли уйларгача етиб боргани тўғрисида видео жойлаган эдик.
Мазкур ҳолат Пирмуҳаммедов номли кўчадан ўтган диаметри 800 мм.ли темир сув қувурида юзага келган. Ҳозирда “Андижон сув таъминоти” МЧЖ томонидан носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Муаммони бартараф этиш пайтида Андижон шаҳрининг «Кенгаш», «Тахтакўприк», «Ҳамдўстлик», «Ҳақиқат», «Мустақилликнинг 21 йиллиги», «Сарвонтепа», «Жумабозор», «Қайрағоч таги», «Сой», «Қаландархона», «Майдонбозор», «Яхши», «Шифокор», «Истиқлол», «Гумбаз», «Соғлом турмуш», «Буюк Турон», «Бунёдкор», «Қўшариқ», «Обод», «Оқровот», «Деҳқонобод», «Маданият» ва «Фаробий», «Бобур» номли МФЙларида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш вақтинча тўхтатилди.

Бу давр мобайнида аҳолига ичимлик суви махсус техника воситалари орқали етказиб берилиши йўлга қўйилади.
Кутилмаган вазиятдан жабрланганлар ва моддий зарар кўриш ҳолати мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00лардан 03:30ларга қадар Андижон вилояти, Хонобод шаҳрининг «Тейит» ва «Хидирша» МФЙларида кучли сел келган. Натижада 700га яқин хонадон зарар кўриб, икки киши вафот этганини хабар қилган эдик.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025