Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда сел келиши туфайли 700га яқин хонадон зарар кўрди, икки бола вафот этди
Жорий йилнинг 6 май кунидан 7 май кунига ўтар кечаси соат 01:00лардан 03:30ларга қадар Андижон вилояти, Хонобод шаҳрининг “Тейит” ва “Хидирша” МФЙларида кучли сел келган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, ушбу ҳодиса туфайли 700га яқин хонадонлар зарарланган.

Маълум қилинишича, ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар фарзанди, вояга етмаган, 2013 ва 2018 йилда туғилган болалар селда оқиб кетиши сабабли вафот этган.

Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан зарур куч ва воситалар ҳамда махсус техникалар жалб этилмоқда, дейилади маълумотда.

Бундан олдин, Наманган вилоятида сел йўлларга зарар етказгани хабар қилинганди.