Ўзбекистон | 10:28 / 07.05.2021
29661
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик ўлим ҳолатлари ошди, шифохонага ётқизилганлар сони 3,6 мингга яқин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш ҳолатлари кўпайгани сабабли соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушгани, сўнгги бир кунда яна 400дан ортиқ янги ҳолат қайд этилиб, бир кунда 3 нафар бемор  вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 6 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 93597 (+421) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 6 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 6 нафари Андижон вилоятида,
  • 7 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 5 нафари Наманган вилоятида,
  • 54 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 2 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 5 нафари Фарғона вилоятида,
  • 3 нафари Хоразм вилоятида,
  • 77 нафари Тошкент вилоятида,
  • 239 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Андижон вилоятида 28 нафар,
  • Жиззах вилоятида 10 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
  • Навоий вилоятида 5 нафар,
  • Наманган вилоятида 9 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 44 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 10 нафар,
  • Фарғона вилоятида 10 нафар,
  • Хоразм вилоятида 18 нафар,
  • Тошкент вилоятида 59 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 162 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 89338 (+363) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 660 нафарни ташкил қилди. 

Қайд этиш керакки, ССВ жорий йил бошидан буён илк марта бир кунда 3та ўлим ҳолати ҳақида хабар бермоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3599 нафар бемор даволанмоқда.

Мавзуга оид