Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саноат зоналарини коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун 150 млн доллар қарз олинади
Президентнинг “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2021-2022 йилларда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга туртки берадиган лойиҳалар ҳамда тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари параметрлари;
- 2021 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар манзилли рўйхатлари.
Шунингдек, МИЗ ва КСЗ ҳамда тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳалари ташқи инфратузилмасини қуриш ва таъмирлаш буюртмачилари белгиланди.
Молия вазирлиги марказий аппаратида унинг бошқарув ходимлари чекланган сони доирасида махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда йирик хорижий ва маҳаллий инвестиция лойиҳалари инфратузилмасини молиялаштириш бўлими ташкил этилади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига Молия вазирлиги билан биргаликда 1 сентябрга қадар 2022 йилда махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш учун 150 млн АҚШ доллари эквивалентидаги маблағлар халқаро молия институтлари ҳисобидан жалб этилишини таъминлаш топширилди.
Мавзуга оид
13:40 / 16.04.2025
Ўзбекистон Қирғизистон билан чегарада эркин савдо зоналари ташкил этишни режалаштирмоқда
13:06 / 24.03.2025
Малайзия корпорацияси Ўзбекистонда махсус саноат зонасини ташкил қилади
16:39 / 06.03.2025
Махсус иқтисодий зоналарнинг фаолият кўрсатиш муддатига оид чекловлар бекор қилинади
07:27 / 23.09.2023