Жаҳон | 20:25 / 07.05.2021
6718
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида коронавирусга қарши эмланмаганларга ишга келиш тақиқланди

Қайд этилишича, янги қоида барча мансабдорлар, давлат ва хусусий корхоналар, хайрия ташкилотлари ходимларига тааллуқли.

Фото: Reuters

Саудия Арабистони ҳукумати коронавирусга қарши эмланмаганларнинг ишга келишини тақиқлади. Бу ҳақда қироллик инсон ресурслари ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, янги қоида барча мансабдорлар, давлат ва хусусий корхоналар, хайрия ташкилотлари ходимларига тааллуқли. Ушбу қоида қачондан кучга кириши яқин вақт ичида маълум қилинади.

Аввалроқ Саудия Арабистонида коронавирус пандемияси тўғрисида миш-миш ва ёлғон хабар тарқатганлик учун 266 минг долларгача жарима белгилангани хабар қилинганди.

Маълумотларга кўра, Саудия Арабистони 17 майдан чегараларни очади ва ўз фуқароларининг бошқа давлатларга сафарларига чекловларни бекор қилади.

Мавзуга оид