Ўзбекистон | 08:37 / 07.05.2021
2718
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Россия фуқароси 52 млн сўмга алданди

Тошкент шаҳрида россиялик фуқарога уй олиб беришни ваъда қилиб, унинг 52 млн сўм пулини олиб, алдаб кетган шахс аниқланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Аниқланишича, жорий йилнинг 25 апрель куни Россия Федерацияси фуқароси 77 ёшли Ф.Руфина Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йилнинг июнь ойида таниши 40 ёшли Алишер С. Тошкент шаҳар ҳокимияти орқали уй сотиб олишида ёрдам беришини ваъда қилиб, Яккасарой тумани Ш.Руставели кўчаси 62-уй олдида 52 млн сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Алишер С.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид