Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Психологик муаммолар ёшларнинг технологиядан фойдаланиши билан қанчалик боғлиқ? Тадқиқот натижалари
Буюк Британияда ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ёшларнинг технологиядан фойдаланиши улар дуч келадиган психологик бузилишларга «нисбатан кам» таъсир кўрсатади.
Оксфорд интернет институтининг тадқиқотида 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган 430 мингдан зиёд ёшларнинг телевизор томоша қилиш, ижтимоий тармоқлар ва технологик воситалардан фойдаланиш вақти билан руҳий тушкунлик, ўз жонига қасд қилиш фикри ва хулқ-атвор бузилиши каби психологик муаммолар ўртасидаги боғлиқлик текширилди.
Тадқиқотлар натижасида 1991-2019 йиллар орасида депрессия билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ва телевизор томоша қилиш вақти ўртасидаги муносабатлар бироз бўлса-да заифлашгани кузатилди.
Худди шу даврда ижтимоий тармоқлардан фойдаланишнинг психологияга таъсири бироз ўсган.
Оксфорд интернет институтининг тадқиқотлари Clinical Psychological Science журналида эълон қилинди.
Тадқиқотда 1991-2017 йиллар орасида Буюк Британия ва АҚШда яшаган 10-15 ёш оралиғидаги 430 мингдан ортиқ ёшларнинг маълумотлари таҳлил қилинди.
Тадқиқотда иштирок этаётган ёшлардан маълум саволлар асосида ўзларининг ҳиссий ҳолатларини баҳолашлари сўралди.
Кейинги босқичда ёшлардан одатда ижтимоий тармоқлардан ёки мобил телефон ва телевизор каби технологик қурилмалардан қанча вақт давомида фойдаланишлари сўралди. Бу вақтдан қандай фойдаланганликлари эса сўроқ қилинмади.
«2010 ва 2019 йилларни таққослаганда ижтимоий тармоқларнинг руҳий саломатликка таъсирида ҳеч қандай фарқни кўрмадик», дейди тадқиқот координаторларидан бири профессор Эндрю Прзйбилский.
Прзйбилский технологиядан фойдаланиш ва руҳий саломатлик ўртасидаги муносабатлар «тобора кучайиб бормаётгани»ни таъкидлади.
Оксфорддаги тадқиқотлар технологиянинг ёшлар руҳий саломатлигига зарарли таъсирига эътибор қаратаётган сиёсатчилар ва мутахассисларга огоҳлантирмоқда.
Аслини олиб қараганда, ёшларнинг технологиялардан фойдаланишини улар бошдан кечирган руҳий муаммолар билан боғлайдиган тадқиқотлар жамоатчиликка жуда яхши маълум.
Масалан, 2021 йил январь ойида чоп этилган бир тадқиқотда ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш ёшларнинг ўзига бўлган ишончни сусайтириши ҳақида хулосага келинганди.
Мавзуга оид
14:13 / 25.03.2025
Фирибгарлар тузоғига энг кўп тушадиган одамлар тоифаси маълум қилинди
07:39 / 19.03.2025
Ажрашган жуфтликларга ҳиссиётларни унутиш учун 8 йил керак — олимлар
21:06 / 16.12.2024
Руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар пандемия даражасига етди – тадқиқот
18:36 / 20.09.2024