Ўзбекистон | 21:16 / 10.05.2021
53663
1 дақиқада ўқилади

2021 йилда қўшимча дам олинадиган кунлар кўпайди

Фармонга мувофиқ, қўшимча дам олиш кунлари белгиланди ва айрим дам олиш кунлари кўчирилди.

Фото: Shutterstock

Президент фармони билан 2020 йил 3 декабрда қабул қилинган фармонга ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ, қуйидаги саналар ҳам 2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди:

  • 14 май – жума;
  • 31 декабрь – жума.

Шунингдек, қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди:

  • 17 июль – шанба кунидан 21 июль – чоршанба кунига;
  • 24 июль – шанба кунидан 22 июль – пайшанба кунига.

Бундан ташқари, 15 май – шанба, 21 июль – чоршанба, 22 июль – пайшанба кунлари ҳам барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид