Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистон парламенти Пашинянни яна бир бор бош вазирликка сайламади ва тарқатиб юборилди
3 май куни ўтказилган махсус йиғилишда ҳам Пашинян номзоди бош вазирликка тасдиқланмаганди.
Арманистон парламенти 10 май куни ўтказилган махсус йиғилишда вазирлар маҳкамаси раҳбари вазифасини бажарувчи Никол Пашинянни иккинчи марта ҳам бош вазирликка сайламади ва натижада тарқатиб юборилди. Бу ҳақда «Sputnik Арманистон» хабар бермоқда.
Пашинян номзодини ёқлаб ва унга қарши бир нафардан парламент аъзоси овоз берган, 76 нафари бетараф қолган.
Пашинян ўз чиқишида бугунги махсус йиғилишдан мақсад бош вазирни сайлаш эмас, балки навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказиш учун зарур процедураларга риоя қилиш эканини қайд этган.
3 май куни ўтказилган махсус йиғилишда ҳам Пашинян номзоди бош вазирликка тасдиқланмаганди.
Мамлакат конституциясига кўра, агарда парламент кетма-кет икки марта бош вазирни сайламаса, у тарқатиб юборилади.
Арманистон бош вазири Никол Пашинян апрел охирларида истеъфо берганди.
Мавзуга оид
21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди
07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди
17:09 / 26.03.2025
Арманистон парламенти ЕИга қўшилишни бошлаш тўғрисидаги қонунни қабул қилди
08:23 / 22.03.2025