Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған Исроилнинг Қуддусдаги ҳаракатларини террор деб атади
Шарқий Қуддусда фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда.
Исроилнинг Қуддусдаги ҳаракатлари террорга айланди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, Туркия раҳбари Исроил ҳукумати томонидан фаластинликларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилганини кескин қоралади.
Рамазон ойи бошланганидан буён Шарқий Қуддусда фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда.
8 май куни Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Шарқий Қуддусдаги вазият сабабли БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиришни сўради.
10 май куни Ал-Ақсо масжиди яқинида Исроил полицияси билан тўқнашувлар оқибатида камида 300 нафар фаластинлик ва Қизил ярим ой жамияти ходимлари жароҳатланди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025