Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада бўлиб ўтган суд ишларида вилоят таълим соҳасида тамагирлик ва коррупцияга қўл урган ходимлар очиқланди
Фарғона вилоятида таълим соҳасида тамагирлик, коррупция ҳолатлари кўп учрамоқда, дея хабар бермоқда Олий суд ахборот хизмати.
Таъкидланишича, Қўқон шаҳридаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори Гуллола Қодирова ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дониёр Темирбоев пора берувчи ота-оналарнинг фарзандларини мактабнинг 1-синфига қабул қилиш мақсадида жиноий режа тузишган. Д.Темирбоев 2020 йил 17 август куни Д. Таджиеванинг фарзандини 1-синфга қабул қилиш эвазига С. Мелибоев орқали пора тариқасида 150 АҚШ доллари беришни талаб қилади. Бундан ташқари, Г.Иргашеванинг фарзандини мактабга қабул қилиш учун 100 АҚШ доллари ва 300 000 сўмни пора тариқасида олганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда ушланган.
Мактаб директори Ш.Қодирова ўзининг ўринбосари Д.Темирбаев орқали берилган пулларни пора тариқасида олганда қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан мазкур иш кўриб чиқилиб, Г.Қодировага Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан ЖКнинг 45-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларидан ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 72-моддасига асосан озодликдан маҳрум қилиш жазосига шартли ҳукм қилиниб, 3 йил синов муддати белгиланди. Д.Темирбаевга эса 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, суд залидан қамоққа олинди.
Шунингдек, Риштон туман халқ таълими бўлими мудири И.Мирзараҳимова ва кадрлар бўлими мутахассиси А.Воҳидов 77 нафар ўқитувчининг малака тоифаси муддати ўтган бўлса-да, қалбаки ҳужжатлар асосида малака белгилаб, тарификация қилиши, устама ҳақларини ноқонуний тўлаши ва бошқа суиистеъмолликлари оқибатида 414 миллион сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган. Қува туман халқ таълими бўлими кадрлар бўлими назоратчиси Х.Бозорбаев 62-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби директор ўринбосари М.Назаров билан олдиндан тил бириктириб, 3 нафар ўқитувчини малака тоифаси олиш аттестациясидан ўтказишни ваъда қилган. 37-умумтаълим мактаби ўқув ишлар бўйича директор ўринбосари Н.Нишонов билан олдиндан тил бириктириб, 6 нафар ўқитувчини малака тоифаси олиш аттестациясидан ўтказишни ваъда қилиб, 1 миллион 800 минг сўм пулларни пора тариқасида олган.
Қўқон шаҳридаги 8-сонли мактаб директори Ф.Джаббарова фуқаро Н.Набиевани мактабга ярим ставкага кутубхоначи ва 0,2 ставка лаборант вазифасига ишга қабул қилиши эвазига 100 АҚШ доллари ва 850 минг сўм, Марғилон шаҳридаги 31-сонли мактаб директори вазифасини бажарувчи А.Дадахонов фуқаро Д.Жалоловни техник лавозимга тайинлаш эвазига 150 АҚШ доллари олаётган вақтда ушланган.
Маълум қилинишича, тамагирлик ва коррупция ҳолатларига қўл урган ушбу ходимларнинг барчаси қонун доирасида тегишли жазога тортилган.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025