Ўзбекистон | 13:59 / 10.05.2021
605
2 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти иқтисодий судларида тадбиркорлар фойдасига 12,7 млрд сўм ундирилди

Хоразм вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судларида 2021 йилнинг 3 ойида жами 1944 та иш кўрилган бўлиб, шундан 1642 таси қаноатлантирилган, 251 таси бўйича даъво рад қилинган, 28 та даъво кўрмасдан қолдирилган, 23 та иш юритиш тугатилган. 677 та иш (35 фоиз) сайёр суд мажлисларида кўрилган. 

Судларда кўрилган ишлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан олди-сотди шартномаси бўйича 21 тага, маҳсулот етказиб бериш шартномаси бўйича 323 тага, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси 27 тага, кредит шартномаси бўйича 41 тага, тадбиркорлик субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш юзасидан 350 тага, тадбиркорлик субъектларига молиявий жарималар қўллаш 32 тага кўпайган.

Шунингдек, хусусий тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан кичик бизнес субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда якка тартибдаги тадбиркорларнинг даъвогарлигида 180та иш кўрилиб, уларнинг фойдасига 12,7 млрд сўм маблағлар ундириш тўғрисида қарорлар қабул қилинган.  

79 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилиб, уларга  ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид