Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ кемаси Эрон кемаларига огоҳлантирувчи ўқ узди
Маълумот берилишича, АҚШ кемалари бир ой ичида иккинчи марта Эрон кемаларига огоҳлантирувчи ўқ узмоқда.
АҚШ соҳил қўриқлаш кемаси Ҳурмуз бўғозида Эрон ҳарбий-денгиз флотининг 13та кемаси АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари кемаларига яқинлашганидан сўнг 30 мартага яқин огоҳлантирувчи ўқ узди.
Пентагон вакили Жон Кербининг айтишича, Эрон тезюрар катерлари АҚШнинг олти ҳарбий кемасига 140 метр масофагача яқинлашганидан сўнг огоҳлантирувчи ўқлар узилган.
Маълумот берилишича, АҚШ кемалари бир ой ичида иккинчи марта Эрон кемаларига огоҳлантирувчи ўқ узмоқда.
Апрелда Америка ҳарбий кемаси Эроннинг учта кемаси унга яқинлашганидан сўнг огоҳлантирувчи ўқ узганди.
Ҳурмуз бўғози Форс кўрфазини Ҳинд океани, Эрон, БАА ва Уммон билан боғлайди. У жаҳон савдоси учун муҳим аҳамиятга эга.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025