Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида карантин яна 14 кунга узайтирилди
Самарқанд шаҳридаги таълим муассасаларида жорий қилинган карантин яна 14 кунга узайтирилган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги қарори тасдиқланган. Унда, Самарқанд шаҳар ҳудудида инфекция юқтириб олиш кўрсаткичи бир неча баробар ошиб бораётгани сабабли таълим муассасаларида 14 кунлик янги карантин даври жорий этилиши белгиланган.
Қарорга кўра, Самарқанд шаҳридаги боғчалар, мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда ОТМларда 10 майдан 25 майгача карантин жорий этилади ва дарслар онлайн тарзда олиб борилади.
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссиясининг қарорига кўра, жорий йил 27 апрелдан 10 май кунига қадар шаҳардаги барча таълим муассасаларида карантин жорий қилинган ва дарслар онлайн тарзда давом эттирилиши белгиланган эди.
Мавзуга оид
08:10 / 21.11.2024
Шавкат Мирзиёев Самарқанд вилоятини ривожлантириш юзасидан йиғилиш ўтказди
08:51 / 20.11.2024
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024