Самарқандда дориланган чигитдан мой ишлаб чиқараётган шахс фаолиятига чек қўйилди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшаш хонадонида дориланган пахта чигити маҳсулотларидан мой ишлаб чиқараётган шахс фаолиятига чек қўйилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 май куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ва Каттақўрғон тумани ДХХБ ҳамда туман ИИБ ходимлари ҳамкорлигида, Каттақўрғон тумани Қоракулча маҳалласида яшовчи, 1991 йилда туғилган Б.О.нинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганда қоғоз қопларда дориланган пахта чигитлари топилган.
Қайд этилишича, Б.О. ушбу пахта чигитларини 5 дона, қўлбола усулда ясалган, ҳеч қандай рухсатномага эга бўлмаган мосламалар ёрдамида қайта ишлаб, талабга жавоб бермайдиган мой маҳсулотларини тайёрлаб келган.
«Каттақўрғон ОЙЛ» МЧЖ масъул ходимлари томонидан аниқланган чигит маҳсулотларининг миқдори ўлчанганида, 10 тоннадан ортиқ экани маълум бўлган.
Таъкидланишича, ушбу пахта чигитидан ишлаб чиқарилган 20 литр ёғ маҳсулоти текшириб кўриш учун намуна сифатида ҳужжатлаштириб олиниб, «Каттақўрғон ОЙЛ» МЧЖга топширилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024