Тошкентда тарқалган ёқимсиз ҳидга аслида ким айбдор?
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ пойтахтнинг Сергели тумани Ўзгариш маҳалласида узлуксиз ёқимсиз ҳид келаётгани ҳақидаги шикоятлар бўйича видеолавҳа тайёрлади.
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ бош муҳандиси Абдуқодир Алимов фикрига кўра, ёқимсиз ҳид таралишининг асосий сабаби «Салар» тўйинтириш иншооти ҳамда Бўзсув каналига турли корхона ва ташкилотлар томонидан оқова сувлар ва чиқиндиларнинг оқизилишидир.
«Бектемир» ва «Салар» оқова сув тозалаш иншооти яқинидаги корхоналарга МЧЖ томонидан юзлаб огоҳлантириш берилган, лаборатория таҳлиллари мунтазам олиб борилиб, компенсациялар ундириб келинади.
«Салар» тўйинтириш иншооти Тошкент шаҳрининг Жанубий қисмида, Салар ариғининг қирғоғида жойлашган. 1961 йил 12 апрелда 25 минг кубометр қувват билан ишга туширилган. Иншоот майдони 95,4 гектарни ташкил этади. Лойиҳавий тозалаш қуввати – 1068 минг кубометр бўлиб, ишчи қуввати – 960 минг кубометрни ташкил этади.
Иншоот ҳозирги кунда Тошкент шаҳрининг Яккасарой, Миробод, Мирзо Улуғбек, Чилонзор, Яшнобод, Сергели туманларидан – 800-850 минг кубометр оқова сувини қабул қилиб, тозалаб чиқаради.
«Салар» тўйинтириш иншооти таркибига Механик тозалаш ва қуйқани қайта ишлаш бўлими, Биологик тозалаш ва оқова сувини зарарсизлантириш бўлими, Бош механик бўлими, Бош энергетика бўлими, Кимё бактериология бўлими киради.
Иншоотдаги ускуна ва механизмлар, биноларнинг ҳозирги ҳолати талабларга тўлиқ жавоб беради. 2017 йилда меъёрий талаблар (ПДС) ҳужжати ишлаб чиқилган ва Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган. Тозаланган оқова сувлар меъёрий талаблар даражасига етказилиб, Салар каналига оқизилади.
Мавзуга оид
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024