Жаҳон | 23:32 / 11.05.2021
9809
1 дақиқада ўқилади

Туркия 16 мамлакат туристлари учун коронавирусга мажбурий тестни бекор қилмоқда

Туркия мамлакатга кириш тартибини ўтган йилнинг 28 декабрида қатъийлаштирганди.

Фото: Ibrahim Oner / SOPA Images/Sipa/Legion Media

Туркия 15 майдан 16 мамлакат туристлари учун мамлакатга киришда коронавирусга мажбурий ПЗР-тест талабини бекор қилмоқда. Бу ҳақда Туркия соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Туркия ташқи ишлар вазирлигига йўлланган мактубга кўра, май ўрталаридан Хитой, шунингдек, Ҳонгконг ва Тайван, Вьетнам, Австралия, Жанубий Корея, Янги Зеландия, Люксембург, Украина, Сингапур, Эстония, Таиланд, Буюк Британия, Исроил, Латвия ва Япония фуқароларидан мамлакатга киришда ПЗР-тест натижаси талаб қилинмайди.

Туркия мамлакатга кириш тартибини ўтган йилнинг 28 декабрида қатъийлаштирганди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фахриддин Хўжа авиация транспорти орқали чегарани кесиб ўтаётган барча йўловчилар коронавирусга топширган ПЗР-тести натижаси манфий чиққани тўғрисидаги маълумотномани тақдим этиши шартлигини айтганди. Унинг таъкидлашича, тест парвоздан кўпи билан 72 соат аввал топширилган бўлиши лозим.

Бу талаб март охиригача амал қилиши режалаштирилганди, сўнгра у 26 майгача узайтирилди.

Мавзуга оид