Хоразмлик ота тўланиши лозим бўлган алимент пуллари ўрнига уй берди
Хоразм вилояти, Боғот туманида истиқомат қилувчи ота фарзандига тўланадиган алимент пули ўрнига ўз уйини расмийлаштириб берди.
Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2020 йил 6 февралдаги ижро ҳужжатига асосан, қарздор отадан ундирувчи собиқ турмуш ўртоғининг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Боғот туман бўлими иш юритувига келиб тушган кундан тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилиб, ота томонидан алимент пуллари ойма-ой, ўз вақтида ва тўлиқ тўлаб келинган.
Шунга қарамасдан, жорий йилнинг апрель ойида, алиментчи ота Бюронинг туман бўлимига келиб, фарзандига тўланиши лозим бўлган алимент эвазига ўз уйини расмийлаштириб бериш истагини билдирган.
Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига мувофиқ, собиқ турмуш ўртоғи билан келишилган ҳолда, Боғот туманидаги ҳовли жойини унинг номига расмийлаштириб берилди ва қарздор ота суд томонидан алимент тўлашдан озод қилинди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
12:08 / 27.09.2024