Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чернобил АЭСда бошланган ядровий реакциялар олимларни хавотирга солмоқда
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, АЭСнинг реактор зали тубига кўмилган уран ёнилғисида бўлиниш реакциялари бошланмоқда.
Олимлар Чернобил АЭСда янги ядровий реакциялар бошланганидан огоҳлантирди. Ҳозирда украиналик мутахассислар реакция ўз-ўзидан тўхтайдими ёки янги ҳалокатнинг олдини олиш учун керакли чоралар кўриш зарурми деган саволга жавоб изламоқда.
Қайд этилишича, ядровий реакциялар тўғрисидаги хабар Science журналида чоп этилган. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, АЭСнинг реактор зали тубига кўмилган уран ёнилғисида бўлиниш реакциялари бошланмоқда.
Киевдаги АЭС хавфсизлиги муаммолари институти ходими Анатолий Дорошенконинг маълумот беришича, ускуналар нейтронлар сони ошаётганини қайд этмоқда. Бу бўлиниш реакциясидан дарак беради, деди у.
Унинг ҳамкасби Максим Савельев АЭСда ҳалокат содир бўлиши эҳтимоли ҳақида айтди. Унинг сўзларига кўра, пайдо бўлган таҳдидни бартараф этиш йўлини топиш учун вазиятни бошқаришга масъул шахсларда бир неча йил вақт бор.
Мавзуга оид
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
16:51 / 13.05.2025
«Росатом» Ўзбекистондаги кичик АЭС блоки учун ускуналар ишлаб чиқаришни бошлади
08:35 / 08.05.2025
Форишда кичик қувватли АЭСни жойлаштириш схемаси тасдиқланди
21:20 / 28.04.2025