Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ижтимоий соҳа ва давлат харидларига оид қонун ҳужжатларида 302та коррупциявий омиллар мавжуд – Адлия вазирлиги
11 май куни Адлия вазирлигида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда вазирлик томонидан 2021 йилнинг биринчи чорагида ўтказилган қурилиш, соғлиқни сақлаш, олий таълим ва давлат харидлари соҳаларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари таҳлил ва муҳокама қилинди.
Маълум қилинишича, экспертиза натижалари бўйича юқоридаги соҳаларни тартибга солувчи 226 та қонунчилик ҳужжатларининг 75 тасида (33 фоизи) 302 та коррупциявий омиллар мавжудлиги аниқланган.
Хусусан, қурилиш соҳасидаги 44 та қонунчилик ҳужжатларининг 23 тасида (52 фоизи) 124 та, соғлиқни сақлаш соҳасидаги 70 та қонунчилик ҳужжатларининг 13 тасида (19 фоиз) 41 та, олий таълим соҳасидаги 96 та қонунчилик ҳужжатларининг 27 тасида (28 фоизи) 91 та, давлат харидлари соҳасидаги 16 та қонунчилик ҳужжатларининг 12 тасида (75 фоиз) 46 та коррупциявий омиллар аниқланган.
Тадбирда, шунингдек, коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилгани ва коррупциявий нормалар ҳақида хабар бериш учун adliya_korrupsiyasizqonun_bot телеграм боти ташкил этилгани маълум қилинди.
Шунингдек, Адлия вазирлиги қонунчилик ҳужжатларида коррупциявий омилларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқаётганини маълум қилди. Тадбирда билдирилган фикр-мулоҳазалар ушбу лойиҳада инобатга олиниши айтилди.
Мавзуга оид
11:28 / 08.04.2025
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
10:10 / 04.04.2025
Тасвирга олиш учун розилик олиш талаби ОАВ фаолиятига қандай таъсир қилади? Адлия вазирлиги изоҳи
16:09 / 18.03.2025
Адлия вазирига янги ўринбосар тайинланди
16:18 / 07.03.2025