Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марғилонда вояга етмаган шахс автомашина салонидан 5 300 доллардан зиёд пулларни ўғирлади
Марғилон шаҳрида вояга етмаган фуқаро ўзганинг автомобилидан 5 300 доллар ва 1 000 000 сўм пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда Фарғона вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, жорий йилнинг 8 май куни Марғилон шаҳар, «Наврўз» МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Х.С. ИИБга мурожаат қилиб, унда номаълум шахс яшаш хонадони олдида эшиклари қулфланмаган ҳолда қаровсиз қолдирилган «Gentra» русумли автомашинаси салонидан 5 300 АҚШ доллари ва 1 000 000 сўм пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни вояга етмаган П.С. содир этгани аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
17:34 / 06.05.2025
Вояга етмаган шахслар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади
14:36 / 16.03.2025
Фарғонада инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи воситаларни сотаётган шахс ушланди
12:10 / 15.03.2025