Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлади
Ўзбекистон муқаддас Рамазон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилади.
“Ўзбекистон муқаддас Рамазон ҳайити – Ийд ал-Фитр байрами муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.
Умид қиламизки, ушбу муборак кунларда курашаётган тарафлар томонидан ўт очишнинг тўхталиши Афғонистонда сиёсий тинчлик жараёнини илгари суриш бўйича зарур шарт-шароитларни яратади”, дейилади ТИВ баёнотида.
Қайд этилишича, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини келгусида ҳам ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш, мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни ўрнатиш жараёнини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, тинч ва фаровон Афғонистонни бунёд этишда кенг кўламли ёрдам беришга қатъий содиқлигини яна бир бор билдиради.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025