Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Венгриядаги таълим, иш топиш ва ёшларга солиқ имтиёзлари...» – Мишколс университети докторанти билан суҳбат
Хабарингиз бор, 9 май куни UzbekLife жамоаси Венгриянинг Мишколс университети докторанти Охунжон Сайфиддинов билан Instagram’да жонли эфир орқали суҳбат ўтказган эди.
Бугун ушбу суҳбатнинг тўлиқ ёзиб олинган вариантини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Нега Мишколс университети?
PhD дастурида таълимни давом эттириш учун менда учта мамлакатдаги университетлардан бирини танлаш имконияти бўлган. Булар орасида Мишколс ҳам бор эди. Мен Мишколс университетини танлаганман.
Европада олдин таҳсил олганим, бу ердаги таълим жараёнларидан хабардорлигим бир сабаб бўлса, айнан менинг йўналишимдаги машҳур, юқори илмий салоҳиятга эга профессорлар шу ерда фаолият юритиши бу қарорга келишимга туртки бўлди.
Чунки изланишлар олиб бориш ва докторантурада таҳсил олиш учун илмий раҳбарнинг ҳам ўрни ва салоҳияти муҳим ҳисобланади.

Венгрияда PhD дастури бошқа мамлакатлардан фарқ қилади
Кўплаб давлатлардаги университетларда докторантурада таҳсил олиш одатда уч йил давом этади. Венгрияда эса бу фарқли равишда тўрт йил. Яъни бу икки йўналишга бўлинган. Дастлабки икки йилда йўналишга тегишли фанларни ўқиш талаб қилинади ва илмий ишга тегишли адабиётлар рўйхати тузиб чиқилади.
Кейин эса иккинчи йил якунида имтиҳонлар бўлиб ўтади. Агар имтиҳонлардан муваффақиятли ўтсангиз, кейинги икки йиллик дастурга киритиласиз ва илмий изланишларни бошлайсиз. Шунингдек, докторантлар ўқиш ва изланишлар билан бирга, университетда магистрант талабаларга дарс беришлари ҳам мумкин.

Венгрияда ёшларга солиқ имтиёзлари мавжуд
Венгриядаги солиқларни тўлиқ билмайман, аммо ушбу тизимда мен билган муҳим афзаллик – бу ерда 25 ёшгача бўлган ёшлар даромад солиғи тўламайди. Бу енгиллик ёшларни қўллаб-қувватлаш учун давлат дастурига киритилган. Бундан ташқари, кичик бизнес билан шуғулланувчилар агар фаолиятида муваффақиятсизликка учраса, у кўрган зарар давлат томонидан тўлиқ қоплаб берилади.
Тўлиқ видеони UzbekLife’нинг YouTube’даги каналида томоша қилинг.
Уфора Ҳабибуллаева суҳбатлашди.
Мавзуга оид
12:08 / 27.05.2025
Венгрия Ўзбекистонда дори ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
16:41 / 22.05.2025
2026 йилдан Ўзбекистонда АЭС совитиш тизимларини ишлаб чиқариш бошланади
21:46 / 21.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрияга ташрифини якунлаб, Словенияга йўл олди
16:01 / 21.05.2025