Жамият | 09:34 / 13.05.2021
4855
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Havas дискаунтерлар тармоғи ўзбекистонликларни Рамазон ҳайити билан чин дилдан муборакбод этади

Havas дискаунтерлар тармоғи барчангизни Рамазон ҳайити билан самимий муборакбод этади ва тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилайди.

Бугун ҳар бир мўмин мусулмон учун ҳам қарз, ҳам фарз бўлмиш Рамазон рўзаси ўз ниҳоясига етди ва эзгулик, хайр-у саховат, меҳр-оқибат рамзи – Рамазон ҳайити кириб келди.

Кўп асрларки, Ўзбекистон аҳолиси меҳр-оқибат, инсонпарварлик, бағрикенглик каби инсоний фазилатларни шакллантирувчи муқаддас Рамазон рўзасини тутиб келмоқдалар. Бу муборак ой барчамизга эзгу ишларни тўхтовсиз амалга ошириш лозимлигини эслатиб туради. Шу сабабли ўзбекистонликлар муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш каби хайрли ишдан ҳеч қачон бош тортмайдилар.

Муқаддас Рамазон рўзаси мусулмон умматининг сабр ва тақвосига берилган синовдир. Havas дискаунтерлари ходимлари ҳурматли истеъмолчилар ушбу синовдан муваффақиятли ўтишларида ҳеч қандай тўсқинликлар бўлмаслиги учун имкон қадар ҳаракат қилдилар. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 139 дискаунтер ходимлари истеъмолчиларни барча керакли маҳсулотлар билан таъминлаш, уларнинг вақтларини ва маблағини тежаш мақсадида тун-у кун меҳнат қилишди.

Бундан ташқари, Havas тўйимли, фойдали ва шу билан бирга мазали таомлар рецептлари тўпланган махсус китоб ишлаб чиқди. Бу китоб ёрдамида ҳурматли истеъмолчиларимиз саҳарлик ва ифторликка қандай таом тайёрлаш ҳақида бош қотирмаслик имкониятига эга бўлдилар. Алоҳида таъкидлаш лозимки, китобдаги рецептлардан кундалик ҳаётда ҳам тўғри овқатланиш учун фойдаланиш мумкин.

Havas жамоаси истеъмолчиларга қулайлик бахш этди деб умид қилади ва Ўзбекистон халқига хизмат кўрсатаётганидан фахрланади.

Ушбу шод кунда Havas барча орзу ва ниятларингиз амалга ошишини, қилган дуоларингиз ижобат бўлишини тилайди. Хонадонингизни файз-барака, қалбингизни эзгулик ҳеч қачон тарк этмасин. Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Реклама ҳуқуқи асосида

Маъруфжон Асқаров
Тайёрлаган Маъруфжон Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид