Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисасида 7 киши вафот этди
Қашқадарё вилояти Касби туманида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 7 киши вафот этган. Вафот этганлар орасида 1 ва 4 ёшли болалар ҳам бўлган. Бу ҳақда Касби туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 8 май куни соат 22:10ларда Қашқадарё вилоятида давлат аҳамиятидаги 4Р92 Қарши — Таллиқўрғон — Касби — Жейнов автомобиль йўлининг Касби туман Тошқўрғон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи 26-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Қайд этилишича, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, катта тезликда ҳаракатланган «ВАЗ 21-01» машинаси ва йўлнинг қарама-қарши томонидан катта тезликда ҳаракатланиб келаётган «Нексия» машинаси бир-бири билан тўқнашган. Оқибатда, ҳар иккала машинада бўлган 7 нафар одам оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Яна икки киши шифохонага ётқизилган. Вафот этганларнинг икки нафари ёш бола, 1 ва 4 ёшдаги гўдаклар бўлган. Қолганлар ҳам ҳали қирққа кирмаган шахслар бўлган.

Таъкидланишича, 13 май куни мазкур ЙТҲ вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, ИИВ ЙҲХББ бошлиғининг биринчи ўринбосари Ж.Каримов, вилоят ИИБ бошлиғи Ш.Сотволдиев, Касби туман ҳокими Т.Мейлиев, туман сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ва фаоллари ҳамда марҳумларнинг яқинлари иштирокида муҳокама қилинган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025